ДУНЁ

Японияда собиқ бош вазир Синдзо Абэга суиқасд уюштирилди

Нара шаҳрида Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд уюштирилди, унга қарата ўқ узилди, сиёсатчи айни пайтда касалхонада, деб ёзади “RBK” Япония ОАВларига таяниб.

Абэ мамлакат марказий қисмида жойлашган Нара шаҳрида нутқ сўзлаган, NHK телеканали мухбири иккита ўқ овозига ўхшаган товушларни эшитган, шундан кейин 11:30 да (Тошкент вақти билан 7:30) сиёсатчи ҳушини йўқотган. Собиқ бош вазир касалхонага ётқизилган, ҳужум қилган шахс, 41 ёшли маҳаллий фуқаро қўлга олинган. Никкеи ёзишича, сочма ўқ отадиган ов милтиғи (дробовик)дан Абэнинг бел қисмига ўқ узган.

NHK полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, собиқ бош вазирнинг юраги тўхтаб қолган, у вертолётда касалхонага олиб борилган. Ҳукуматдаги мансабдорлардан бирига кўра, Абэ оғир аҳволда.

NHK полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, собиқ бош вазирнинг юраги тўхтаб қолган, у вертолётда касалхонага олиб борилган. Ҳукуматдаги мансабдорлардан бирига кўра, Абэ оғир аҳволда.

Абэ Нарада парламент юқори палатасига сайлов кампанияси доирасида аввал ўзи раҳбарлик қилган Либерал-демократик партияни қўллаб-қувватлаб нутқ сўзлаган. Ҳозир ушбу партияга ҳукуматнинг жорий раҳбари Фумио Кисида раислик қилади.

Абэ бош вазир лавозимида 2006-йилдан 2007-йилгача ва 2012-йилдан 2020-йилгача ишлаган, мамлакатнинг бутун тарихида ушбу мансабни энг узоқ вақт давомида эгаллаб турган. 2020-йилда саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли бош вазирликдан кетган.

Сиёсатчи 67 ёшда. Унинг онаси томонидан бобоси Япония бош вазири бўлган, отаси эса мамлакат ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Абе сиёсий карерасини 1982-йилда отасига котиблик қилиш билан бошлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan