ДУНЁ

Медведев: “Катта еттилик” томонидан янги чегаралар тан олинмаслиги мамлакатимизни қизиқтирмайди»

Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев G7 ташқи ишлар вазирларининг уч кунлик учрашув якунлари бўйича билдирган баёнотларига изоҳ берди. У ўз фикрини расмий Телеграм каналида айтиб ўтди.

Украина чегаралари ҳақида

Медведев Украинанинг янги чегараларини тан олмаган давлатларнинг позициясини танқид қилди. Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бу қарорни Россия учун аҳамиятсиз деб атади.

Юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак: “Катта еттилик” томонидан янги чегаралар тан олинмаслиги мамлакатимизни қизиқтирмайди, муҳими у ерда яшовчи одамларнинг ҳақиқий иродаси ва фикри.
Дмитрий Медведев Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари

14 май куни G7 давлатлари Украина чегараларидаги ўзгаришларни тан олишдан бош тортди. Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок “Катта еттилик” Россия, унинг вакиллари ва институтларига қарши янги чекловлар жорий этишга тайёрлигини таъкидлади.

Россия билан уруш ва санкциялар ҳақида

Медведев, шунингдек, “Катта еттилик”га аъзо давлатлар Россия билан яширин уруш олиб бораётгани, Киевни қурол-яроғ билан таъминлаётгани, энергетика ва озиқ-овқат соҳасидаги муаммоларга эътибор бермаётганини айтди. Унга кўра, “Катта” еттилик “Украинадаги коррупцион тузумни қўллаб-қувватлаш учун ўз фуқароларини «талон-тарож» қилмоқда”.

Бундан ташқари, Медведев мамлакатларнинг Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги келишувини киноя билан изоҳлади ва Москва “Украинани денасификация ва демилитаризация қилиш учун моддий ёрдам” олишга умид қилаётганини қайд этди.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, “Еттилик” Россиянинг можарода стратегик ядровий кучлардан муқаррар фойдаланишини муҳокама қилмаган.

Польша ва Украина муносабатлари

6 май куни Польша президенти Анжей Дуда Украина чегараларидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги чегаралар тез орада йўқолади ва фуқаролар “бу ерларда бирга яшаш имкониятига эга бўлади”.

Мамлакатларимиз – Польша ва Украина ўртасида энди чегара бўлмайди. Шундай қилиб, биз бу ерда бирга яшаймиз, умумий бахтимиз ва умумий кучимизни биргаликда қурамиз ва тиклаймиз, бу бизга ҳар қандай хавф ёки ҳар қандай таҳдидни қайтаришга имкон беради.
Анжей Дуда Польша президенти

Шу билан бирга, 6 май куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ҳудудий яхлитлигига Польшадан таҳдид борлигини айтган эди.

28 апрель куни Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Польшанинг “Россиядан ҳимоя қилиш” учун Украинага тинчликпарвар кучларини юбориш режалари ҳақида гапирди. Тахминларга кўра, Польша “Россия агрессиясидан ҳимоя” баҳонасида мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига қўшин киритади.

G7 учрашуви натижалари

14 май куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба G7 мамлакатларидаги ҳамкасблари билан учрашди. Учрашув Германияда бўлиб ўтди. Суҳбат давомида дипломат бошқа давлатлар вакиллари билан Киевга қурол етказиб бериш, Москвага қарши санкциялар, Россия активларини мусодара қилиш ва Украина портларини озод қилиш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашув якунлари бўйича Катта еттилик давлатлари Украинага 30 миллиард евро беришга келишиб олди. Тегишли қарор келаси ҳафта G7 молия вазирлари томонидан қабул қилинади. Германия молия вазири Кристиан Линднер бу масалада асосий рол ўйнайди, чунки Германия 2022 йилда G7га раислик қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan