ДУНЁ

Рамзан Қодиров Грозний марказида минглаб ҳарбийларни йиғди

«Зеленский собиқ президент бўлмасидан олдин Путиндан кечирим сўраши керак», — дейди Чеченистон раҳбари.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грозний марказида минглаб аскарларни йиғди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳарбийлар Россиянинг махсус операциясида иштирок этиш учун Украинага юборилиши айтилмоқда. Йиғилишда Қодиров Владимир Зеленскийга мурожаат қилган.

«Фурсатдан фойдаланиб, амалдаги президент Зеленскийга Украинанинг собиқ президенти бўлмасидан олдин бош қўмондонимиз — президент Владимир Владимировичга қўнғироқ қилиб, кечирим сўрашини маслаҳат бермоқчиман», — деган у.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Россия Миллий гвардия бошлиғи билан учрашуви суратини эълон қилганди. Шунингдек, у Россиянинг ДХР ва ЛХРни тан олиш қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan