ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН

«Сариқ» ва «яшил» тоифадаги ҳудудлар ўртасидаги санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги поездлар қатнови тикланишига рухсат берилди: Жумладан, Сурхондарё ҳам

Тошкент – Бухоро – Тошкент;
Тошкент – Термиз – Тошкент;
Тошкент – Хива – Тошкент;
Тошкент – Нукус – Тошкент;
Андижон – Хива – Андижон;
Андижон – Бухоро – Андижон;
Андижон – Термиз – Андижон.

Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan