САЛОМАТЛИК ЎЗБЕКИСТОН

Коронавирусга чалинган беморлар сони кўрсатилаётган рақамлар тўғри(ми)

“Касаллик сони билан боғлиқ рақамлар ҳақида аҳоли ўртасида ҳар хил тушунарсиз саволлар келиб чиқмоқда. Хабарларда эълон қилинаётган беморларнинг сони ҳақиқийми? Ёки бунинг ортида одамларни карантин талабларига риоя этишга ундаш мақсади турибдими?” саволига Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков  шундай жавоб қайтарди:

– Рақамларни бўрттириб кўрсатиш ёки уларни каттароқ рақам қилиб кўрсатиш — ҳеч қачон Ўзбекистондаги соҳа вакилларининг мақсади бўлган эмас. Энг асосийси, бизда касалликни яширишга уриниш йўқ. Лаборатория текшируви натижасида аниқланган ҳар бир шахс қайси ҳудуддан экани, қайси аҳоли қатламига мансуб экани, у карантин ҳудудида ё хориждан келган фуқаролар орасида қайд этилаётгани тўғрисида тўлиқ ахборотни бир кунда 2 маротаба телевидение орқали оммага етказяпмиз.

Асосий мақсадимиз — уларни хавотирга солиш эмас, уларни ҳушёрликка чақириш. Касаллик қўзғатувчилари атрофимизда борлигини, ҳар бир эҳтиётсизлик касалликни юқтириб олиш эҳтимолини юзага келтириши мумкинлигини биз қайта-қайта эслатяпмиз. Дунё статистикасига аҳамият беринг: бир кунда, масалан бугун (15 июнь) жаҳон миқёсида 123 мингта бемор қайд этилди, кеча 140 минг бемор аниқланган. Албатта, дунё ҳамжамиятидаги рақамларнинг олдида Ўзбекистонда кўрсаткичлар бирмунча паст. Буларнинг барчаси — биз, сизлар билан биргаликда олиб бораётган тарғибот-тушунтириш ишларимиз, қолаверса, шу ишга жалб қилинган соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижаси. Асосий мақсад эпидемик вазиятни жиловлашга қаратилган. Биз касаллик кенг кўламда аҳолига тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳамма ишларни қиляпмиз. Аҳолига тўғри маълумотни ўз вақтида етказишга ҳаракат қиляпмиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan