ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Олий ҳарбий таълим муассасаларида  битирув тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида  навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий тиббиёт факультети битирувчиларига тантанали суръатда диплом ҳамда кўкрак нишонлари тарқатилди.

Шу муносабат билан жойларда ташкил этилган тадбирлар юртимизда жорий этилган карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди.

Унда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва масъул офицерлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари – сенаторлар, депутатлар, шоир-ёзувчилар ва битирувчиларнинг яқинлари иштирок этди.

Тадбирларда сўз олганлар ёш лейтенантларнинг келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.

Мудофаа вазирининг буйруғига мувофиқ ҳар бир битирувчи – лейтенантнинг хизмат ўташ жойи, ҳарбий қисмларда тайинланган лавозимлари олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўқиб эшиттирилди.

Битирув тантанасида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва мусиқий дастурлар намойиш этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қарши шаҳрида қайта барпо этилган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти осмони узра самолёт ва вертолётларда кўргазмали парвозлар амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan