ЎЗБЕКИСТОН

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларига бу ҳақда эслатди. Президент фармони (ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.)га кўра, булар:

▪️ 1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни; 
▪️ 2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни; 
▪️ 3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 
▪️ 4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan