ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН ТЕХНОЛОГИЯ

Техника билмайдиган ўқитувчилар синади

Замон жуда шиддат билан ривожланмоқда, энди майдонга АЛФА авлод вакиллари, яьни 2010 йилдан кейин туғилган ёш авлод чиқмоқда.

Бу авлодга дарс бериш жуда мураккаб иш бўлиб бормоқда, чунки бу авлод вакилларини чўпчаклар билан алдаб дарсда олиб ўтира олмайсиз.

Бу авлод сизни ҳар бир гапингизни интернетдан текширади, уларга ота-она вазифасини интернет бажаради, улар икки ёшдан бошлаб телефон ўйинларини устаси бўлиб бормоқда.

  • Энди сиз уларга “сен мишиқи нимани ҳам билардинг, ўтир жойингга мен биламанми сен биласанми?” дея олмайсиз.

Биз ҳаммамиз ўқитувчимиз, кимдир ишда, кимдир дарсхонасида ўқитувчи, кимдир эса уйда. Тайёр туринг, сизни АЛФА авлод вакиллари ямламай ютади.

Агар сиз технология билан ўртоқлашмас экансиз, ўқитувчи сифатида сизнинг гапингизнинг заррача аҳамияти бўлмайди, сиз синишга тайёрланинг.