ЖАМИЯТ

Сариосиё ХТБда талон-тарожлик ҳолати аниқланди

Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, туман халқ таълими бўлими ҳисобчиси А.Н. ва бошқалар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, расмий ҳисобланган тўлов ведомостларини сохталаштиргани аниқланди, деб хабар бермоқда манбамиз. Маълум бўлишича, ҳисобчи ва унинг шериклари 2020 йил январь ойидан май ойига қадар бўлган даврда тумандаги 3 та умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг номига жами 129,5 млн. сўм ортиқча иш ҳақи ҳисоблашган ва бу пулларни мактаб ўқитувчи ходимлари номига очилган пластик карточкаларига электрон шаклда ўтказишган. Сохта тўлов ведомостлари тузиш орқали мазкур жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-тарож қилишган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

PS: Хабарингиз бор, куни кеча Сариосиё тумани ХТБ мудирининг ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган аудиосида ҳам фақат пул масаласи муҳокама қилинганди. Энди эса бўлим ҳисобчиси томонидан талон-тарожлик содир этилгани келтирилмоқда. Қизиқ, буларнинг пулдан, мол дунёдан бошқа дарди йўқмикан?!  Таълим тарбияга масъулларнинг гап сўзлари-ю, қўллаётган жимжимадор “ташбеҳ”лари, намуна бўлиб жамиятга кўрсатаётган амалларига қаранг! Ҳайф сизга, устозлик мақоми, ўқитувчилик номи, дегинг келади!

 

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan