ЖАМИЯТ

Олий таълим коррупциясиз соҳа бўлиши керак

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетининг юридик факультетида партиянинг “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” лойиҳаси жоирасида “Коррупциясиз таълим тарафдоримиз”  мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди.

      Давра суҳбатида партия вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар, вилоят Адлия бўлими вакиллари, Ёшлар ишлар агентлиги, вилоят ИИБ вакиллари, университет профессор ўқитувчилари, талабалар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

      Тадбирдасўзга чиққанлар мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар тизимли амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун қабул қилиб, махсус ваколатли Агентлик ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтишди. Ҳукумат фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва масъулиятини ошириш, бюрократияни камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмлар амалиётга кенг жорий этилаётганлигини, хусусан, барча давлат идораларида, шунингдек олий таълим муассасаларида комплаенс назорат тизими йўлга қўйилганлигини айтиб ўтдилар. Мазкур тузилма коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланади.

Жамшид Нафасов, Сурхондарё вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор ходими, майор, тадбир иштирокичиси:

  • Олий таълим муассасалари талабалари билимларини баҳолашда мавжуд ахборот тизимлари мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги, коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳақида хабардорлик тўлақонли эмаслиги, тизимдаги айрим тартиблар ўз самарасини йўқотганлиги ва соҳада коррупция хавфи омиллари борлиги бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тизимли йўлга қўйиш ва самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда.. Институтга ўқишга қабул жараёнларини очиқ ва шаффоф, адолатли ўтказилишини таъминлаш,  бакалавриат, магистратура ва докторантурадаги имтиҳон жараёнлари ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ҳам амалий ишлар олиб бориш зарур. Сабаби, пойтахтдаги каби вилоятларда ҳам рақамлаштириш тизимларини мукаммал йўлга қўйилишига эришишимиз зарур. Бундан ташқари таълим соҳасидаги бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва давлат харидларини амалга ошириш устидан масофавий назоратни таъминлаш, таълим объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашда бюджет маблағларидан мақсадли сарфланиши устидан мониторинг ва назорат тадбирларини амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш ҳамда хизмат вазифаларини бажаришда қатъий талабларга риоя этилса коррупцион ҳолатларга чек қўйилишига эришилади.

       Йиғилишда сўз олганлар шунинг учун ҳам “Коррупциясиз таълим тарафдоримиз”  шиори остида барча талабалар “ҳалолик вакцинаси” билан эмланиши ҳамда коррупция иллатига қарши барча авлод вакиллари биргаликда курашиши лозим” – деб таъкидладилар.

       Мулоқот давомида иштирокчиларга коррупцион ҳаракатларнинг аянчли якунларига бағишланган махсус видеороликлар намойиш этилиб, ҳар бир таълим муассаса раҳбари билим даргоҳларида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш учун маъсул эканлиги яна бир бор таъкидланди

      Давра суҳбати иштирокчилари коррупцияга қарши курашишда ўқиш жараёнида таниш-билишчилик, ўқитувчиларга пора ёки турли хизматлар таклиф қилмасдан, талабаларни   чуқур билим олиши, ўз устида тинмай ишлаши, танлаган касбига садоқатли бўлиш учун унинг сир-асрорларини пухта эгаллаши муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд қилдилар.

       Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Гулшод Турсоатова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan