ЖАМИЯТ

Якшанба куни 93 кишида ковид аниқланди

Якшанба куни яна 93 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди. Шанба куни эса 108 кишида вирус аниқланганди. Расмий статистикага кўра, ҳозирда 2 мингдан ортиқ бемор ковидга қарши даволанмоқда.

19 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси яна 93 кишида қайд этилди, деб хабар берди ССВ. Расмий статистикага кўра, бугунги кунга келиб 2013 бемор ковидга қарши даволанмоқда.
Сўнгги беш кун ичида ковидга чалинишлар сони кун сайин ортиб бормоқда: 18 июнда — 108 кишида, 17 июнда — 90 кишида, 16 июнда — 59 та, 15 июнда 57 та, 14 июнда эса — 39 та ҳолат аниқланган.
Якшанба куниэнг кўп ҳолат пойтахтда қайд этилди — 70 та. Бошқа ҳудудларда эса кунлик касалланиш сони 6 тадан ошмаган — Тошкент вилояти (6 та), Бухоро (6 та), Самарқанд (4 та), Андижон (3 та), Қашқадарё (2 та), Наманган (2 та).
Кун давомида 58 киши касалликдан фориғ бўлди, шанба куни эса бу кўрсаткич 56 та эди.
Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 ҳолати 239726 тани ташкил этмоқда, шундан 237713 бемор тузалган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan