Uncategorized

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Жамиятда шунда йиллатлар борки, у маълумбирсоҳагаэмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқбўлади. Давлатниич-ичиданемирадигананашундайиллат – коррупция вапорахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутганиҳамтарихданмаълум.

Инсонларда коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш эса ёшликдан бошланади.

Халқ тилида соддагина қилиб – коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини билишимиз лозимбўлади.

Коррупция нимаўзи?

Қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​.

Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққаззид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Иқтисодчи Бэрдхеннинг фикрига кўра, макро иқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг ката салбий тўлқинни олибу кирувчи омил айнан коррупция ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин.

Коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда?

Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсаткич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил кўринишидаги формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Ҳанузгача, барча миллатлар учун қўл келадиган қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ.

«Коррупциянинг келиб чиқиши инсон нафсиданми?

Албатта, бизнинг бу эҳтимолимиз бежизга эмас. Чунки инсоният пайдо бўлибдики, унинафси бор, нафс бўлган жойда суиистеъмолчиликлар бўлади.

Келинг, шу ўринда, коррупциянинг келиб чиқиш сабабларига эътибор қаратайлик.

Тадқиқотчилар коррупциянинг асосий сабаблари сифатида тўрт таомилни кўрсатадилар.

Биринчиси – иқтисодий сабаблар.Буҳақда, муҳтарам Президентимиз ўзларининг  чиқишларида кўпмаротаба сўз юритиб келади. Коррупциянинг бу кўриниши ижтимоий ва иқтисодий ҳаётни бевосита маъмурий йўл билан бошқаришга интилган ҳокимият ва бюрократиянинг мавқеи баланд бўлган давлат шароитида ривож топади. Иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган турли хилдаги чеклашлар, амалдорларнинг кенг, назоратдан холи, чекланмаган ёки рухсат бериш, ёки тақиқлаш ваколати коррупцияга замин яратади. Шу билан боғлиқ ҳолда, йирик маблағларга эга бўлган айрим ишбилармонлар ўз даромадларини кўпайтириш мақсадида ва рақобатда алоҳида имтиёзларга эга бўлиш учун ҳукуматамалдорларини пора эвазига сотиб олиб, уларни ўз ихтиёрларига бўй сундиришга интиладилар.

Иккинчиси – ҳуқуқий сабаблар.Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқдир. Мукаммал бўлмаган қонунлар ишламайди ва айрим уддабуронлар бундан усталик билан фойдаланадилар.  

Учинчиси – институ ционал сабаблар бўлиб,уларга аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида, ҳукумат фаолиятининг ёпиқлиги ёки фуқаролик назоратидан холилиги киради.         

Тўртинчиси – ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит,аҳолининг ҳуқуқий билими, маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги пастлиги каби омиллардир.

Хулосашундаки, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашиданам оён бўлади.

Д.Алмуратова

Сурхондарё вилоят суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan