ЖАМИЯТ

Сариосиёда ер сотган маҳалла раиси қўлга олинди

2017 йилда тумандаги “Д” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилаларга 4 сотихдан ер берилган. Ўша пайтда мана шундай оилалар сирасига киритилган ака-укаларга маҳалла раиси 4 эмас, балки, 5 сотихдан ер ажратиб бериши мумкинлигини айтади. Бу хизмати учун эса 3000 АҚШ доллари талаб қилади. Келишувга кўра, пулнинг ярми ўша пайтнинг ўзида қолгани ер ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг берилишига келишадилар. Ва раис 1500 АҚШ долларини олиб ерни ўлчаб беради. Шу йилнинг декабр ойигача фуқаролар ерни ҳужжатлаштира олмагач, яна маҳалла раисига бориб учрашадилар. Раис уларга аввалги келишувни эслатади. Яъни қолган 1500 АҚШ долларини сўрайди.
Департаментнинг Сариосиё туман бўлими, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Д” маҳалласи раиси 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан “Д” маҳалласи раиси фуқаро Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.