ЖАМИЯТ

Сурхондарёда она икки нафар фарзандларига 25 миллион сўм алимент тўлади

ўлади

Болаларидан воз кечиб, меҳрини қизғангани етмаганидек, уларнинг моддий таъминотига бефарқлик билан қараб келаётган оналар ҳам йўқ эмас. Албатта, қонун барча учун баробар. Бу каби аёлларга нисбатан ҳам қонуний таъсир чоралари қўлланилмоқда.

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2021 йил август ойидаги суд буйруғига асосан Ангор туманида яшовчи Собира Мамасолиевадан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент ундириш белгиланган эди.

Алимент тўловчи қарздор она фарзандларини ўз ҳолига ташлаб чет-элга чиқиб кетганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими томонидан қидирув эълон қилиниб, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида қарздор она Собира Мамасолиева Бюронинг туман бўлимига олиб келинди. Фарзандларига алимент тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Сайёра Тожиева томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний ҳал қилишлик учун судга тақдим қилинди.

Шундан сўнг, қарздор она алимент тўламаса 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси муқаррар эканлигини англаб, дарҳол 25 миллион сўм алимент пулини тўлашга мажбур бўлди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan