ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

1 октябрдан Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Имтиёзли савдо келишуви ишга тушади

Жорий йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида Имтиёзли савдо келишуви ишга тушади. Бу ҳақда бугун, 17 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматида бош вазир вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар Қобул шаҳрида афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ўтказган учрашувда маълум қилинди.

Билдирилишича, шбу ҳужжат доирасида келишилган 14 хил маҳсулотга импорт божлари бекор қилинади ва экспортёрлар учун қулайлик яратилади.

Шунингдек, Афғонистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини янада ошириш мақсадида фитосанитар рухсатнома бериш тартиби енгиллаштирилди.

Қайд этилишича, 1 августдан Айритом-Хайратон чегара пости 24 соатлик иш режимига ўтказилган.

Бундан ташқари, Халқаро Термиз савдо марказига ташриф буюрувчилар учун 15 кунлик визасиз режим жорий қилинади ва барча солиқлардан озод этилади.

Афғонистонлик тадбиркорларни Ўзбекистонда фаол ишлаши учун икки давлат ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув имзоланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan