Ўзбекистоннинг Малдив оролларидаги элчиси тайинлади
Ўзбекистоннинг Малдив ороллари элчиси тайинланди. . Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Мальдив Республикасидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида жойлашган) этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Сардор Рустамбоев Деҳлидаги фаолиятини 2024 йил январь ойида бошлаган. Бундан олдин у мамлакатимизнинг Франция ва Португалиядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган….
Ўзбекистоннинг Ирландиядаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Ирландиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов (қароргоҳи Лондон шаҳрида) ушбу мамлакат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Протокол департаменти раҳбари Ральф Викторга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди….
Президент Euronews’нинг Тошкентда офис очиш режасини олқишлади
Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Euronews» медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгасни қабул қилди. Ушбу етакчи компания билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, «Euronews»нинг кенг аудиториясини Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, мамлакатда рўй бераётган муҳим сиёсий-иқтисодий жараёнлар, шунингдек,…
Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни 4 баробарга оширди
2024 йилда Россия Ўзбекистонга 5,64 млрд метр куб табиий газ экспорт қилди — бу 2023 йилга нисбатан 4,4 баробар кўп. Ўзбекистон эса иккинчи йил кетма-кет газ импорт қилувчи мамлакатга айланди. «Газпром»нинг йиллик ҳисоботига кўра, Россия 2024 йилда Ўзбекистонга 5,64 млрд…
Италия 2026 йилдан Ўзбекистон фуқаролари учун 1500 иш ўрни ажратади
Италия ҳукумати Ўзбекистондан келадиган мутахассислар учун алоҳида миграция квотасини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миграция агентлиги маълум қилди. Қарор Италия элчиси Пиергабриэле Пападия де Боттинининг Тошкентда Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев билан ўтказган музокаралари доирасида эълон қилинди….
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини топширди. “Дунё“ ААнинг хабар беришича, Аммон шаҳридаги Басман қасрида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот аввалида мамлакатимиз элчиси Ўзбекистон…
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида Британия билан музокараларини якунлади
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни юзасидан Буюк Британия билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди. Ўтган ой охирида биз Британия томони билан икки томонлама музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлдик. Мен…
Ўзбекистон ва Қозоғистон болалар саратони бўйича Халқаро академик хаб ташкил қилади
Тошкентда бўлиб ўтган «Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСЕФ» юқори даражадаги конференцияси доирасида Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлари Асилбек Худоёров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, тиббий…
Покистоннинг Лахор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда мамлакатимиз тадбиркорларидан иборат делегация 27-29 май кунлари Покистонда бўлди. «Дунё» ААнинг хабар беришича, ташриф доирасида 29 май куни мамлакатимиз делегация вакиллари Лаҳор шаҳрида бўлди ва Лахор Савдо-саноат палатаси, Умумпокистон тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари уюшмаси, тўқимачилик,…
Россия меҳнат патентларини қисман Ўзбекистонда расмийлаштириш таклифи муҳокама қилинди
Саида Мирзиёева ва Михаил Мишустин меҳнат миграциясини соддалаштириш, Россиядаги ишлашга рухсат бериш жараёнларини қисман Ўзбекистонга кўчириш масаласини муҳокама қилди. 29-май куни Москвага расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Томонлар ўзаро…