ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Сув хўжалиги вазири Афғонистонга борди

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Афғонистонга борди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.

Келтирилишича, вазир Ҳамроев Ҳайратон шаҳрида “Толибон” муваққат ҳукуматидаги қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Атауллоҳ Умарий билан учрашган. Улар Амударё қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилган. Учрашувда сув тошқинлари пайтида экинлар ва қирғоқдаги турар-жойлар вайрон бўлиши, шу сабабдан тупроқ эрозиясига қарши курашиш муҳимлиги таъкидланган.

Сув ресурслари бўйича эксперт Нажибулла Садид ўзининг объектив манбаларига таяниб ёзишича, Ўзбекистон ўз қирғоқларини муваффақиятли мустаҳкамлаган бир пайтда, “Толибон” раҳбарияти томонидан кўрилган чора-тадбирлар беҳуда кетмоқда. Садидга кўра, Афғонистоннинг шимолий қисмидаги Жузжон вилояти Камёб туманида ўрнатилган ҳимоя дамбаси биринчи сув тошқинидан омон қолмаган. Оқибатда Балх вилоятида сув қирғоқларни емириб, аҳолини 50 гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан маҳрум қилган.

Экспертнинг таъкидлашича, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Қобул билан келишилмаган шимолий қирғоқни мустаҳкамлаш бўйича ташлаётган қадамлари Афғонистон жанубида сув босимини оширган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan