ЖАМИЯТ

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

Юртимиз бўйлаб бугундан старт олган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Эрта тонгдан ҳарбий хизматчилар Термиз шаҳридан Ангор тумани ҳудудигача бўлган М-39 йўли бўйлаб “Кузги дарахт экиш мавсуми”да бугунинг ўзида 500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экишди.

Ушбу жараёнларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,  Ёшлар ишлари агентлиги,  Термиз давлат Университети,  Термиз педагогика институти,  Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали,  Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти талабалари билан ҳамкорликда ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар иштирок этишмоқда.

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида Яшил макон умуммилий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятидаги барча гарнизонларда манзарали кўчатлар экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan