ЖАМИЯТ

Бош майдон арчаси талабга жавоб беради(ми)?

Термиз шаҳри марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Хўш, марказда қад ростлаган мазкур арча атрофида байрамона шукуҳ ҳукмронми?! Diyor24 мухбирлари арча атрофида бўлишиб, ҳолатни маълум қилишди.

Қишнинг совуқ кунлари бошланиши билан ҳар биримиз янги йил байрамига тайёргарликни бошлаймиз. Албатта бу байрамни арчасиз тасаввур қилиш қийин. Термиз шаҳри марказида ҳам байрам учун ҳар йилгидан ҳам катта ва чиройли янги йил арчаси ўрнатилди.

Байрам арчаси атрофида болалар учун турли аттракционлар келтирилиб, ўрнатилди.

Маданий дастурлар учун саҳналар ҳозирланди.

Ташриф буюрувчилар яқинларига совғалар харид қилиши учун дўконлар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Кўчаларга ранг-баранг чироқлар ўрнатилиб, шаҳарга ўзгача байрам кайфиятини улашмоқда.

Мухбирларимиз байрам арафасида яна бош арча атрофида бўлишиб, юртдошларимизнинг байрамона кайфиятлари билан танишишни мақсад қилишган.