Тошкент шаҳрида 11-синф ўқувчиси футбол майдончасидаги дарвоза тагида қолиб, вафот этди. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси маълум қилди.
Воқеа жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олмазор туманидаги 134-мактаб спорт майдонида содир бўлган. 133-умумтаълим мактабининг 17 ёшли ўқувчиси соат 20:00 ларда овқатланишга, ундан сўнг 21:00-22:00 лар атрофида 5 нафар синфдоши билан футбол ўйнагани борган. Футбол ўйнаб бўлгандан сўнг кетмоқчи бўлиб туришганда, бола дарвозага осилган. Лекин у мувозанатни ушлолмай чалқанча йиқилган ва устига дарвоза тушиб, унинг тагида қолган.
Ўқувчилар дарвозани кўтариб, тез ёрдам чақирган ва 40 дақиқада тез ёрдам келган. Бола Тошкент Педиатрия Институтига олиб борилган, бироқ у реанимацияга олиб кириб кетишаётганда соат 23:45ларда “Қорин ёпиқ жарохати, жигар ёрилиши, жигар венаси узилиши, ички қон кетиши, травматик шок”ларининг оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.