ЖАМИЯТ ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда TEAM университетининг филиали очилиши мумкин

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари сони иккитага кўпайиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган тегишли қарорлари бунга далолат беради.

Урганч шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Урганч  Ranch технология институти ташкил этилади. Ҳужжатга кўра, институт машинасозлик соҳаси ва республика иқтисодиёти реал сектори тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда техника ва унга турдош соҳалар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Таълим муассасаси ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 5 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилади.

Шунингдек, Ҳукуматнинг яна бир тегишли қарори лойиҳаси билан тадбиркорлик, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларда юқори малакали кадрларни тайёрлашни кўзда тутувчи TEAM университети ташкил этилиши мумкин. Унга кўра, университет Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги филиали билан фаолиятини бошлайди деб хабар бермоқда Хабар.уз нашри.

Ҳар иккала олийгоҳ ҳам таълим фаолиятини 2020/2021 ўқув йилидан бошлаши белгиланмоқда.