ЖАМИЯТ

Биронта ҳам боланинг туғилганлиги қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас

Шеробод тумани Давлат хизматлари маркази ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамкорлигида  “Шеробод” маҳалласида ўтказилган сайёр учрашувда 4 нафар болажонларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштирилди.

2011 йилда туғилган Чориева Умида Рухиддин қизи, 2012 йилда туғилган Саидов Умид Нажмиддин ўғли, 2012 йилда туғилган Холмуродов Дилшод Дилмуродович ва 2013 йилда туғилган Расулов Умид Дилмурод ўғли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлишди. Яқинлари ва маҳалла кўйнинг эътиборсизлиги сабаб шу кунгача ечилмаган муаммо сайёр учрашув давомида бартараф этилди.

Зеро, Давлат хизматлари агентлиги ўз фаолиятини бошлагандан буён одамларга қулайлик ва имконият яратиш, тезкор ҳамда сифатли хизмат кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган бўлиб, ўтган давр мобайнида бу борада кўплаб янгиликлар амалиётга жорий этилди. Гувоҳи бўлганингиздек, жойларда ташкил этилаётган сайёр учрашувлар ва хизматлар, турли тарғибот тадбирлари юртдошларимизни Давлат хизматлари марказларига бўлган  ишончининг ортишига сабаб бўлмоқда.