ЖАМИЯТ

Термиз шаҳрида тест ўтказиладиган ҳудудларда ҳаракат вақтинча чекланади

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ жорий йил 2 сентябрдан 14 сентябрга қадар тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан қуйидаги кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тўхталишини маълум қилади:

Термиз шаҳар “Истиқлол” ва И.Каримов (“Қалдирғоч” чорраҳаси) кўчалари кесишган чорраҳадан “Алпомиш” ўйингоҳи йўналиш томони ва “Истиқлол” ва “Шукрона” (“Русская кухня” чорраҳа) кўчалари кесишган чорраҳадан “Алпомиш” ўйингоҳи йўналиш томони, “Баркамол авлод” ва “А.Темур” (ДХХ чорраҳа) кўчалари кесишган чорраҳадан “Ёшлар маркази” йўналиши томон, О.Собиров ва Тохарий (Руҳий касалликлар шифохонаси олди) кўчалари кесишган чорраҳадан «ДХХ» футбол майдони йўналиши томон ҳамда А.Навоий кўчаси қайрилиб олиш жойидан (Сурхон маркет озиқ-овқат дўкони атрофи) “Сурхон” спорт мажмуаси футбол майдони йўналиш томони, И.Каримов ва А.Навоий (Божхона чорраҳаси) кўчалари кесишган чорраҳаси “Сурхон” спорт мажмуаси футбол майдони йўналиш томони «А.Навоий 2-2» кўчасининг Термиз олимпия захиралари мактаб-интернати атрофи оралиқларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

 Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan