ЖАМИЯТ МУЛОҲАЗА МУРОЖААТ ЎЗБЕКИСТОН

Жарқўрғон туман ФҲДЁ бўлими давлат ташкилотими ёки кириш мушкул бўлган “ҳибсхона“?

Мурожаатлар ботимизга Жарқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими фаолиятидан фото лавҳалар келиб тушди. Уларда ФҲДЁ бўлими олдида кўплаб фуқаролар карантин қоидаларига риоя қилмай навбат кутиб туришгани акс этган. ФҲДЁ ходимлари эса фуқароларга оддийгина бир “справка“ бериш учун ҳам уларни гўё «ҳибсхоналарда» қўйиладиган панжаралардан қабул қилаётганини кўришингиз мумкин.

   

Кимдир ниқоб таққан, яна кимдир эса ниқобни туширган. Дераза шунчалар юқоридаги унга етиб олиш акборатик маҳорат керак. Фуқароларнинг айтишича, Жарқўрғон тумани ФҲДЁ бўлимидан оддийгина бир гувоҳномани олиш ҳам жуда қийинчилик туғдирмоқда. Соатлаб навбатлар, бундан ташқари, фуқаролардан ҳар бир бланка учун пул олинаётган экан. Ўлим гувоҳномаси учун 3000 сўм, фарзанд гувоҳномаси учун 4000 сўмдан “хизмат ҳақи“ олиниши айтилмоқда. Тағин маълумотнома тайёр бўлгандан сўнг эса уни олиш учун яна 5000 сўмдан пул олинаркан. Ушбу тўловлар қонунийми? Суратларда кўриб турганингиздек, Жарқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими биносининг ён-атрофида кўплаб чиқиндилар йиғилиб қолган. Бино зиналарида эса қуш ахлатлари «ястанган». Ушбу ҳолатлар юзасидан Жарқўрғон тумани ФҲДЁ бўлимидан изоҳ кутиб қоламиз.

             

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan