ЖАМИЯТ

Сурхондарёлик абитуриентлар учун: Автобус ва поездлар қатнови жадвали

Сурхондарё вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати аҳолига, абитуриентларга тест имтиҳонлари бошланадиган сентябрь ойининг 2-санасидан 14-санасигача, вилоятнинг шаҳар ва туманларидан Термиз шаҳрига келиш учун қуйидаги жадвал бўйича автобус ва поездлар қатнови йўлга қўйилганини маълум қилади:

Узун тумани ҳокимлиги биноси ёнидан, эрталабги соат 3:00 ҳамда тушдан сўнг 12:30 да, автобуслар;

Сариосиё тумуни ҳокимлиги биноси ёнидан, эрталабки соат 3:00 ҳамда тушдан сўнг 13:00 да, автобуслар;

Денов тумани “Денов автошохбекати”дан, эрталабки соат 3:00 ҳамда тушдан сўнг 13:00 да автобуслар, шунингдек тунги 01:50 да йўловчи поезди;

Шўрчи тумани Темир йўл станциясидан, тунги соат 02:44 ва “ Элбаён “ темир йўл станциясидан тунги соат 03:02 да йўловчи поезди;

Қумқўрғон тумани марказидаги автошохбекатдан эрталабки соат 5:00 да автобуслар, темир йўл бекатидан тунги 03:30 да йўловчи поезди;

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги биноси ёнидан, эрталабки  соат 05:30 да автобуслар, темир йўл бекатидан тунги соат 03:54да йўловчи поезди;

Олтинсой тумани  тумани ҳокимлиги биноси ёнидан, эрталабки соат 03:00 да ва 12:00 да автобуслар;

Бойсун тумани ҳокимлиги биноси ёнидан эрталабки  соат 03:00 да ҳамда 13:00 да автобуслар ҳамда Бойсун темир йўл станциясидан тунги 03:12 да йўловчи ташиш поезди;

Бандиҳон  тумани туман ҳокимлиги биноси ёнидан эрталабки соат 05:00 да автобуслар ва “Тангимуш” темир йўл станциясидан тунги 04:00 да йўловчи ташиш поезди;

Қизириқ тумани  ҳокимлиги биноси ёнидан эрталабки соат 05:00 да автобуслар;

Шеробод тумани автошоҳбекатидан эрталабки соат 5:00 да автобуслар;

Музработ тумани  “Болдир” темир йўл станциясидан тонги соат 04:26 да ва “Шеробод” станциясидан эрталабги соат 05-00 да йўловчи поездлари;

Ангор тумани: тумани ҳокимлиги биноси ёнидан эрталабки соат 05:30 да  автобуслар,

Термиз тумани “ Учқизил” темир йўл стансияси орқали тонги соат 05:30 да йўловчи ташиш поезди орқали абитуриентларимиз вилоят марказига келиб кетишлари мумкин.

Ҳурматли воҳадошлар, яратилаётган шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, хавфсиз жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламиз!

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan