ЖАМИЯТ

“Кўчамизга келсангиз, “бу ерга бомба тушганми!” деб ўйлайсиз”

Қуйидаги мурожаат Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилган.

“Сурхондарё вилояти Музработ тумани Янги ҳаёт МФЙдан ёзмоқдамиз. “Обод марказ” дастури доирасида туманимизни обод қилишга катта маблағ ажратилди. Аммо ҳудудимиз обод бўлиш ўрнига вайрон қилинмоқда. Масалан, “Гул пари”, “Истиқлол” кўчаларига келсангиз, “бу ерга бомба тушганми!” деб ўйлайсиз.

Фарзандларимиз боғча ва мактабга лой кечиб қатнамоқда. Давлат томонидан ҳудуд ободлиги учун ажратилган маблағ қаерга кетди?”