ЖАМИЯТ

“Яшил чироқ” мусобақасининг республика босқичи Сурхондарёда

Сурхондарё вилояти Узун туманида жойлашган Х.Қулниёзов номли болалар оромгоҳида бўлиб ўтаётган мусобақада барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган иштирокчилар 10 та шарт бўйича беллашмоқда. Хусусан, сафда юриш, пиёдаларнинг мажбуриятлари, велосипед бошқариш, макетлар ясаш, техник ижодиёт, бадиий қисм, йўл ҳаракати қоидалари борасида тест синовлари, шунингдек, сардорлар беллашуви каби йўналишларда  қизғин баҳслар давом этмоқда.