ЖАМИЯТ

Тиббиёт ходимларининг малака тоифасини олиш муддати қисқартирилди

“Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–11.04.2022 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра:

? юқори малакали ва малакали мутахассислар тоифасига кирмайдиган чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берганлик учун йиғим миқдори 6 бараварга камайтирилиб, БҲМнинг 5 баравари миқдорида ундирилади (Илгари БҲМнинг 30 баравари миқдорида эди);

? Ўзбекистонга қисқа муддатга (бир ойгача) келаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилмайди;

? Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим бекор қилинади;

? даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб бекор қилинади. Бунда, ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш электрон амалга оширилади.

? Юридик шахслар томонидан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январгача узайтирилди (илгари 2024 йил 1 январгача эди).

❗️Фармонга кўра, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материалларини 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚСдан озод қилинади.

✅ Шунингдек, фармонга мувофиқ:

▫️нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт ОТМнинг клиник базалари ташкил этилиб, уларда шифокор ва ҳамширалар малакаси оширилади ҳамда қайта тайёрланади;

▫️малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгиланди (Илгари биринчи малака тоифаси учун 7 йил, олий малака тоифаси учун 10 йил эди).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan