ЖАМИЯТ

78 ёшли абитуриент

Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалига Сурхондарё вилояти Ангор тумани «Қорасув» маҳалласида яшовчи 1941 йил 19 апрелда туғилган Маматқул Бердиалиев ўқиш учун ҳужжат топширди.

Отахоннинг таъкидлашича,  у набираларининг ўқишга қизиқишини ошириш ва уларга ўрнак бўлиш учун ушбу олий таълим даргоҳида таҳсил олишга ҳаракат қилаяпти.

Маматқул бобо кўриш қобилияти аъло даражада эканини,  ўзи ўқиган даврдаги мактаб дастурларини ҳозир ҳам хотирасида сақлаб келаётганини ва имтиҳонгача яна тайёргарлигини мустаҳкамлашни таъкидлади.

78 ёшли абитуриент ҳужжатлари университет филиалининг мевачилик,  иссиқхоначилик ва сабзавотчилик таълим йўналишига қабул қилинди.

Жамшид