ЖАМИЯТ

Сурхондарё вилоят судида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сурхондарё вилоят судида жорий йилнинг 1-чорак якунларига бағишланган 2022 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш фаолияти тўғрисида журналист ва блогерлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармонида суд раислари томонидан ҳар чоракда судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинглар ўтказиш вазифаси белгилаб берилган.

Мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят судлари томонидан тасдиқланган режага асосан ҳар чорак якуни бўйича брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоят судининг мажлислар залида жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят судлари ва вилоят маъмурий судининг 2022 йилнинг 1-чорагидаги одил судловни амалга ошириш борасида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилиб, матбуот анжуманида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари раислари, шунингдек вилоят маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 1-чорагида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. 

Вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлари томонидан
2022 йилнинг 1-чорагида 978 шахсга нисбатан 693 та жиноят иши кўрилиб тамомланган бўлиб, жиноят ишлари ўтган йилга нисбатан
212 та ёки 44,1 фоизга кўпайган. 247 та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 35,6  фоизини ташкил этган. Жиноятларни олдини олиш мақсадида, жиноят содир этилишига йўл қўйган ва шарт-шароит яратганлар шахсларга нисбатан 561 та ёки 80,9 фоиз жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Бундан ташқари, ушбу даврда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг хуқуқларини химоя қилиш борасида амалга оширилган ишларга одилона бахо берадиган бўлсак, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жами 6.026 та иш мазмунан кўрилиб ҳал қилинган. 6026 та иш кўрилиб ҳал қилинган бўлса, 2021 йилнинг шу даврига (3975) нисбатан 2051 тага кўпайганлигини кузатиш мумкин.

Кўриб тамомланган 6026 та ишнинг асосий массасини ёки 66,3 фоизини никоҳдан ажратиш ва кредит шартномасига оид низолар билан боғлиқ жами 3997 та ишлар ташкил этган.

Шунингдек, иқтисодий судлов ҳайъати ҳамда туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида жами 1395 та иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 35 таси суд буйруғини бериш тартибида кўрилган ишларни ташкил қилади. Жами кўрилган ишлардан 1196 таси қаноатлантирилган, 110 таси бўйича даъво рад этилган, 64 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган,  25 таси бўйича иш юритиш тугатилган.

Шу каби, вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг
1-чорагида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 119 та маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 135 та ёки 53,1 фоизга камайган. Шундан 29 таси ёки 24,3 фоизи қаноатлантирилган, 75 таси ёки 66,4 фоизи рад қилинган,
11 таси ёки 9,2 фоизи иш юритувдан тугатилган, 4 таси ёки 3,4 фоизи
кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 9 таси ёки 7,6 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан 33 та ёки жами кўрилган ишларнинг 27,7 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Шунингдек, маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар юзасидан жами 82 та иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 68,9 фоизини ташкил этган. Шундан 22 таси ёки 26,8 фоизи  қаноатлантирилган, 51 таси ёки 62,2 фоизи рад этилган, 7 таси ёки
8,5 фоизи иш юритувдан тугатилган, 2 таси ёки 2,4 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 25 та ёки ушбу тоифадаги кўрилган ишларнинг 30,4 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Матбуот анжумани якунда оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволлари юзасидан суд раиси ва ўринбосарлари томонидан жавоблар берилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош кунсультанти

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan