ЖАМИЯТ

Партия фаоллари талабалар билан учрашув ўтказди

ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетининг Педагогика институтида партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурига мувофиқ “Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбири ёшлар ва хотин-қизларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Унда ЎзМТДП Сурхондарё вилояти Кенгаши ходимлари, партия фаоллари, институтнинг ўқитувчи ва талабалари, психолог ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда сўз олганлар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларга берилаётган имтиёзлар, олий таълимга ёшларни кенг қамраб олиш, олийгоҳлар ва квоталар сонини ошириш бўйича партия томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар хусусида маърузалар қилишди. Бундан ташқари ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган конституцион ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Тарғибот тадбирида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ташкилотчиларга мурожаат этиб, батафсил жавоблар олишди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan