ЖАМИЯТ

Музейга топширилган қўлёзма Марказий Осиёдаги энг нодир топилма сифатида баҳоланмоқда

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Ахси осори-атиқалар музейига маҳаллий аҳоли томонидан ўттизга яқин нодир китоблар жамланмаси топширилди.

Музей раҳбари,  фақиҳ олим, араб тилини мукаммал билувчи мутахассис Билолхон Рустамов томонидан китоблар қисман тадқиқ қилинганда улар орасида 1200 йил аввал битилган Калом илми – ақоид, калом фалсафасига оид ноёб китоб борлиги аниқланди.

–Зеру забарсиз ёзилган ушбу китоб бизга Ислом цивилизацияси марказида сақланаётган Ҳазрати Усмон Мусҳафини эслатади, – дейди Билолхон Рустамов.

– Бу услубда фақат VII-VIII асрларда китоб битилган. Ундан сўнг зеру забар билан ёзилган. Бу омил бизга китобнинг қадимийлигидан далолат бериб турибди.

Қўлёзма Марказий Осиёдаги энг нодир топилма сифатида баҳоланмоқда.

[gallery-9041]

Янги қабул қилинган китоблар орасида XVII-XIX асрларга оид  тариқат одоблари ҳақида «Танбеҳоти дарвешия», «Қиссаи Иброҳим Адҳам», «Қиссаи Имоми Хасан Имоми Хусан», фиқҳ, яшаш одоблари ҳақида «Салоти Масъудий», тарихга оид катта босма китоб, «Чор китоб», Пайғамбаримиз сийратлари ҳақидаги «Сияри Шариф»китоби (туркий шарҳи билан), Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари (ноёб суратлари билан), Фузулийнинг Санкт-Петербург назорати остида 1891 йилда Тошкентда Лахтин литографиясида босилган «Лайли ва Мажнун» китоби, Сўфи Оллоёрнинг 10 минг байтдан иборат «Маслакул муттақийн» (Тақводорларнинг йўллари) ҳамда «Маворидул Калим» китоблари мавжуд.

Ушбу китоблар тез орада манбашунос олимлар томонидан тадқиқ этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan