ЖАМИЯТ

Ўриндош ходимга иш ҳақлари ундириб берилди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар ходимга бажарилган иши учун ҳақини белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.

Узун туман адлия бўлимига фуқаро А.Т. Узун Педагогика коллежида ўриндошлик асосида ишлашини маълум қилиб, март, апрель ҳамда май ойлари учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақлари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, тўланмай қолган иш ҳақларини ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ўрганиш давомида Узун Педагогика коллежи томонидан жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун жами 1 600 000  сўм иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Узун туман адлия бўлими томонидан А.Т.га тўланмай қолган иш ҳақларининг тўлаб берилиши юзасидан Узун Педагогика коллежига тақдимнома киритилди ва киритилган тақдимнома ижроси юзасидан фуқарога иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan