«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни «Aтлетико»га сотишга тайёр, дея ёзмоқда Фичажес.cом.
Манбанинг хабарига кўра, «қаймоқранглилар» Хамесни трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Футболчиинг ўзи ҳам фаолиятини «матрасчилар» сафида давом эттиришга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Хамес Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ҳамда 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.