АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XI Бутунжаҳон ўйинлари бўлиб ўтди. Унда 110 мамлакатдан ташриф буюрган 3600 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди. Спортчилар орасида дастлаб каратэчи Достон Отаболаев майдонга чиқди. У -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борди ва бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Дарья Латишева ушу йўналишида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
Бадиий гимнастикачи Екатерина Фетисова, жиу-житсучи Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади.
Шу тариқа, делегация Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.