СПОРТ

Конкабоевнинг Жалоловга қарши жангдан бош тортгани бўйича баёнот берилди

Қозоғистон бокс федерацияси Kамшибек Конкабаев Баҳодир Жалоловга қарши жанг ўтказишдан бош тортгани сабабини тушунтирди.

Кеча «Странжа» турнири доирасида Конкабоев ва Жалолов ўртасида чорак финал баҳси бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Kамшибек жангга чиқмади ва турнирни тарк этди.

«Kамшибек Конкабоев қўлидан жароҳат олгани учун рингга чиқа олмади. Эслатиб ўтамиз, 1/4 финалда боксчимиз Баҳодир Жалолов билан учрашиши керак эди.

Қолаверса, мураббийлар штаби фикрига кўра, оғир вазнли спортчимиз машғулотлар ва рақобат жараёнларига тўлиқ киришиш учун жуда кам вақтга эга бўлган.

Kамшибек тузалиб, биринчи навбатда соғлиғи ҳақида ўйлаши керак, чунки олдинда асосий турнирлар – Тошкентдаги жаҳон чемпионати ва Ханчжоудаги Осиё ўйинлари турибди», – дейилади Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan