СПОРТ

Мирзахалиловга чемпионлик жангида ким рақиблик қилади?

Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланган Миразиз Мирзахалилов камар учун россиялик боксчига қарши жанг қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Мирзахалиловга 22 ёшли Всеволод Шумков рақиблик қилади. Шумков ўзининг элиминатор жангида кубалик Сайдел Хортни таслим этган.

Шумков ҳаваскор боксда бир неча бор Россия чемпиони бўлган. У профбоксда умумий ҳисобда 2 та жанг ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган. 

Маълумот учун, Мирзаҳалилов 16 февраль куни Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган “IBA Чемпионлар оқшоми” турнири доирасида мексикалик Луис Родригес Оканага қарши жанг қилиб, очколар бўйича ғалаба қозонганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan