СПОРТ

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди.

Душанбе шаҳрида мусобақа 11-17 июн кунлари ўтказилди. Унда Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистон жамоалари иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон жамоаси билан бир хил миқдордаги очкони қўлга киритди – 10. Аммо урилган ва ўтказиб юборилган голлар ҳисобига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.

Чемпионатнинг энг яхши тўпурари – ўзбекистонлик Жасмина Абдуғаниева, у мусобақада 7та тўп киритди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan