ДУНЁ СПОРТ

«Челси»га кутилмаган харидор пайдо бўлди

Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор россиялик тадбиркор Роман Абрамович томонидан сотувга қўйилган Лондоннинг “Челси” клубини сотиб олмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда soccernews.ru хабар бермоқда

МакГрегор twitter’да «Челси» 3 миллиард долларга сотилиши мумкинлиги ҳақидаги электрон хабарга жавоб ёзди. «Мен «Челсин»и сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқчиман», – деб ёзган жангчи.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» клуби хўжайини Россиялик Роман Абрамович клубни сотиши ҳақида эълон қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan