Дунё аҳолиси 10 миллиардга етмаслиги мумкин. Рецессия(ортга қайтиш ёки секинлашиш) 2070-йилларда тахминан 9,6 миллиард кишига етганидан кейин бошланади, деб ёзади The Wall Street Journal олимларнинг прогнозларига таяниб.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан биргаликда олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дунё аҳолиси 10 миллиард ёки ҳатто 9 миллиард одамга етиб бормаслиги мумкин ва асосийси жаҳон демографик муаммолари аҳолининг кўпайиши билан эмас, балки қариш, аҳолининг камайиши билан боғлиқ.
«Биз метеоритларнинг зарбалари, ўзга сайёраликлар босқинлари ёки апокалиптик сценарийлар ҳақида эмас (гарчи бу ҳам содир бўлиши мумкин бўлса-да), балки бутун дунё бўйлаб туғилиш даражаси шунчалик тез пасайиб бораётгани ҳақидаги тўғридан-тўғри демографик прогнозлар ҳақида гапирмоқдамиз ”, – дейилади газетада.
Икки йиллик глобал пандемия ҳам туғилишнинг пасайишига олиб келганга ўхшайди, дейди мутахассислар, чунки одамлар ўз келажаги ҳақида қайғурмоқда,», деди Вена университетидан демограф профессор Лутз.