ДУНЁ

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қандай ўзгаришлар бўлди

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қуйидагилар қабул қилинди:

– МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврдаги иқтисодий ривожланиш стратегияси;

– COVID-19га қарши биргаликда курашиш тўғрисида баёнот.

Шунингдек,

– транспорт, қурилиш, энергетика, таълим, туризм, спорт, маданият, ёшлар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин коронавирусга қарши курашда мамлакатларнинг энг яхши тажрибаларидан фойдаланиш таклифини илгари сурди.

Беларусия Бош вазири Сергей Румас иқтисодиётни тез оёққа турғазиш учун бозорларга ўзаро кириш шароитларини яхшилаш таклифини билдирди.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эркин Асрандиев МДҲ мамлакатлари ва хорижий давлатлар билан товарларнинг тўсиқсиз транзити муҳимлигини таъкидлади.

Пандемияга қарамай, Ўзбекистон МДҲга раислик қилиш дастурини тўлиқ амалга оширишини маълум қилди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan