ДУНЁ ҚИЗИҚАРЛИ МУРОЖААТ ЎЗБЕКИСТОН

Олтинсойда мактаб ҳовлисидаги тераклар рухсатсиз кесиб кетилган

Туман экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда халқ таълими бўлими томонидан 4-мактаб ва мактабга ёндош ободонлаштириш ерларида ўсиб турган ўн бешга яқин баландлиги 20 метргача бўлган тераклар кесиб олингани аниқланган. Дарахтларни мактабга туташ уйларда яшовчи фуқаролар рухсатсиз кесиб олиб, иморат учун ишлатиб юборишган.

Мактаб директори бу ҳақда тегишли ташкилотларни ўз вақтида ёзма равишда огоҳлантирган. Рухсатсиз кесиб олинган дарахтлар учун келтирилган зарар ҳажмини аниқланган ва фуқарога жарима белгиланган.

Туман ҳокимлиги олтинсойликларни ўз томорқаси ҳудудида бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни келгусида рухсатсиз кесмаслик тўғрисида огоҳлантирган.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan