ДУНЁ ҚИЗИҚАРЛИ ТУРИЗМ ЎЗБЕКИСТОН

Ўрмонлар – Сурхондарё бойлиги

Вилоятдаги Бойсун, Сурхондарё, Боботоғ, Узун ва Қизириқ давлат ўрмон хўжаликлари ҳамда Ҳисор ихтисослашган ўрмон хўжалигининг умумий ер майдони 367 минг 73 гектарни ташкил этади.

Ушбу ер майдонларининг 148 288 гектари ўрмон билан қопланган бўлса, 1 380 гектари ҳайдаладиган ерлар, 82 776 гектари яйлов,

84,1 гектари боғ, узум ва тутзорлар ҳамда 134 544 гектари бошқа ерлардан иборат.

Ўрмон хўжаликларининг 19 гектар ер майдонига 5 тонна 540 кг манзарали ва мевали дарахтлар уруғи экилган, 22,2 гектарга 1 млн 134 минг дона дарахт ниҳоллари парваришланмоқда. 18,3 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган бўлиб, уларда 13 минг 822 дона лимон кўчатлари парваришланмоқда.

Ўрмон хўжаликларида 24,5 гектар ёнғоқ, 100 гектар писта, 58,5 гектар бодом плантациялари барпо этилган.13 гектар майдонда шафран доривор ўсимлиги етиштирилмоқда. Қарийб 8,5 минг гектар ер майдони каврак ўсимлиги плантацияларини яратиш учун белгиланган тартибда квота асосида тадбиркорларга ажратилган.

Вилоят давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 2020 йилнинг ўтган даврида 122 гектар майдонда ихота ўрмонзорлари барпо этилди, 633 гектар ер майдони ўзлаштирилди.

Вилоят ўрмон хўжаликларининг 27 500 гектар майдонда пистазорлар мавжуд бўлиб, жорий йилнинг куз ойида 1100 гектарда писта палантациялари барпо этилади.

2021-2022 йилларда 2 минг гектар ҳудудда ёнғоқ ва пистазорлар ташкил этилади. 70 гектар майдонга тезўсар ва серёғоч павловния дарахтлари экилади. Узун туманидаги Боботоғ ҳудудида 27 000 гектар ерга писта экиш кўзда тутилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan