Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19-20-21-22-23 март кунлари аҳолининг дам олиш кунларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб қуйидаги чегирмалар жорий қилинди.
- “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди. (2022 йил 03 март 6.2.2-2021-1.14-sonli хат):
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан республиканинг барча ички қатновларига учун:
- нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;
- олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;
- оилаларга (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва
- 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;
- коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун – 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди (2022 йил 10 март 01/22-сонли хат).
- «Вақф» хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди. (2022 йил 4 мартдаги 111-сонли хат);