ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентдаги автомактаб битирувчиларининг атиги 14 % имтиҳондан ўта олди

4 февралдан буён пойтахтдаги ягона имтиҳон марказида 2 406 нафар фуқаро имтиҳондан ўтган бўлса, улардан атиги 347 нафари (14,4 %) имтиҳондан ўта олди. Қолган фуқаролар йиқилган.

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Telegram-каналида пост қўйди.

“Ҳатто компьютерда ишлашни билмайдиганлар ҳам келяпти. Жуда кўпчилик масалани осон йўлини қидиряпти. Яна кимлардир бу вақтинчалик, эртага ёпилиб кетади булар деган гапларни ҳам эшитяпмиз (чучварани умуман санамабсиз). 100 доллардан 500 долларгача ходимларимизга пора бермоқчи бўлганлар қанча. Аввал шундай бўлган.

Энди коррупциянинг (миллионлар-долларларда) миқдорини тассавур қилинг. <…>

Энди савол!? Наҳотки ўқиб келиш шунчалик қийин? Наҳотки фақат пул билан ҳал қилиш керак имтиҳонни? Ўқисангиз эртага ўзингизга яхшику. Машинада эртага ота-онангиз, фарзандларингизни олиб юрасиз. Рулда билимли одам бўлгани яхшими ёки қоидаларни билмайдиган одам? Бу фақат фойдаку. Биз ҳатто имтиҳонга тайёрловчи экспресс курсларни ҳам очдик. Хоҳласангиз шу ерда ўқинг. Барибир одам аралаша олмайди имтиҳонга, шунга ишонинг. Ўқигингиз келмаса машина ҳайдагингиз ҳам келмасин”, – деб ёзган у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan