СИЁСАТ

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига…

Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинганига бир йил бўлди

Бундан роппа-роса бир йил олдин, айнан бугун – 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонунни қабул қилиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтган эди. Референдумда овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясини референдумда иштирок этганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қуватлаб…

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди….

Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Душанбега келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди ва икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди. Ўзбекистон Президентини кутиб олишда…

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Тожикистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Душанбе шаҳрида олий даражадаги музокаралар, қатор икки томонлама учрашув ва қўшма тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Кун тартибидан…

Россияда урушга борганларга 1 гектардан ер бериш таклиф қилинди

Россияда урушга борган ҳар бир кишига 1 гектаргача ерни бепул бериш таклиф этилди. Бундай қонун лойиҳаси Давлат Думасига Сергей Миронов бошчилигидаги “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” фракцияси томонидан тақдим этилди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш…

Эрон Ташқи ишлар вазири Уммонда ҳусийлар вакили билан учрашди

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Уммонга ташрифи чоғида Ямандаги ҳусийларнинг расмий вакили Муҳаммад Абдул Салом билан учрашди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Вазирлик баёнотида таъкидланишича, Абдуллоҳиён 2023 йил ноябридан бери Исроил билан қарама-қаршиликда ҲАМАС ҳаракатини…

ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига директор вазифасини бажарувчи тайинланди

Агзам Нартаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Нартаев Агзам Орумбаевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ССВ…

Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Қасим-Жомарт Тоқаевни Урганч халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев…