СИЁСАТ ЎЗБЕКИСТОН

Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Қасим-Жомарт Тоқаевни Урганч халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.Бугун етакчилар музокаралар ўтказади ва қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидалари билан танишади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan