TA'LIM

Президент ҳамда Ижод мактабларига қабул қачондан бошланиши айтилди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ҳамда Ижод мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга, ижод мактабларига эса 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади.

Талабгорлардан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, фотосурати (охирги 2 ойда олинган), ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши ҳамда баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган) талаб этилади.

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактаблари ҳамда Ижод мактаблари рўйхати Агентлик каналида эълон қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan