TA'LIM

Ҳурматли Термиз давлат универсететига ҳужжат топширган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Сизга шуни маълум қиламизки, таълим муассасасидаги касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 3-5-август кунлари қуйидаги йўналишларда эрталабки соат 8:00 дан кечки 17:00 га қадар бўлиб ўтади.

Дизайн (миллий костюм) таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлардан имтиҳонларга Д-1, Д-2, Д-3 гуруҳларида иштирок этувчилар жорий йилнинг 3-август куни, Д-4, Д-5, Д-6 гуруҳларидагилар 4-август куни, Д-7, Д-8 гуруҳларидагилар эса 5-август куни Термиз давлат университетининг 2-ўқув биносига келишлари сўралади.

Спорт фаолияти (кураш) таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлардан имтиҳонларга С-1, С-2, С-3 гуруҳларида иштирок этувчилар жорий йилнинг 3-август куни, С-4, С-5, С-6 гуруҳларда 4-август куни, С-7 гуруҳидагилар эса 5-август куни Термиз давлат университетининг Спорт мажмуасига келишлари сўралади.

Термиз давлат университетининг таълим йўналишларига ҳужжат топширган кўзи ожиз абитуриентларга жорий йилнинг 5-6 август кунлари суҳбат жараёнларига университетнинг 2-ўқув биносига келишларини маълум қиламиз.

Барча абитуриентлардан имтихонларга ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорти), кўзи ожизлар эса қўшимча равишда кўзи ожизлигини тасдиқловчи ҳужжатлари билан келишларини сўраймиз.

Шунингдек, Дизайн (миллий костюм) таълим йўналишиги абитуриентлардан ижодий имтиҳон учун ўқув қуроллари билан, Спорт фаолияти (кураш) таълим йўналиши абитуриентларидан эса кураш кийимлари билан келишлари талаб қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамларга боғланишунгиз мумкин:

☎️ +998 76 228 01 20
☎️ +998 76 221 74 04

Азиз абитуриентлар! Синовларга белгиланган кунларда ўз вақтида келишларингизни сўраб қоламиз!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan