TA'LIM

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг математикадан олган баҳоси геометрия фанига амал қилмаслиги рад этилди

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг математикадан олган баҳоси геометрия фанига амал қилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Республика таълим маркази матбуот котиби мазкур хабарларга ойдинлик киритди

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда математика фанидан якуний аттестацияда ўқувчининг олган имтиҳон баҳоси алгебра фанига қўйилади, бироқ геометрияга амал қилмаслиги ҳақидаги нотўғри кўрсатмалар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 2022/2023-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11-синфларида математика фанидан имтиҳон ёзма иш шаклида ўтказилиши тавсия этилган.

Ўқувчи мазкур имтиҳондан ёзма ишда белгиланган баллар асосида қайси баҳони олса, алгебра фанига ҳам, геометрияга ҳам шу баҳо қўйилиши маълум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan